Cирдарёлик ишбилармонлар Хитойда

РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛИДАН МАЪЛУМКИ, БИРОР СОҲАНИ РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРДАН РИВОЖЛАНАЁТГАН ДАВЛАТЛАР ЎРГАНИБ, ОПТИМАЛЛАШТИРИБ, ЎЗИГА ЙЎНАЛТИРАДИ.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Бозорбой БЕКМУРОДОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Шу мақсадда яқинда Сирдарё вилояти ҳокимлиги масъул ходимлари, мутахассис ва тадбиркорлардан иборат вакиллар Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлишди. Дастлаб Чжэцзян провинциясининг қишлоқ хўжалиги борасидаги ишлари ўрганилди. Шунинг баробарида, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти мезбонларга таништирилди, ҳамкорлик алоқалари бўйича таклифлар билдирилди. Ўз навбатида, провинциянинг қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Лин Жиндонг қишлоқ хўжалиги бўйича маълумотлар берди. Шунингдек, сирдарёлик тадбиркорлар Хангжоудаги электрон ҳисоблагич ускуналарнинг замонавий моделларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Sinrise Теchnology Со., Ltd” компаниясида бўлиб, корхона фаолияти билан танишди. Бундай ускуналарни республикамизда ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилди.

Чжэцян провинцияси тижорат бошқармасида ўтказилган мулоқотларда эса икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр­мулоҳазалар тингланди. Ҳамкорлик ва дўстлик алоқалари икки тараф учун ҳам манфаатли экани алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг сирдарёлик ишбилармонлар Вень- чжоу шаҳрининг бир қатор илғор компаниялари – тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Nanlun” компанияси ишларини кўздан кечирди. Шаҳар ҳокими, жаноб Йао Джаоюан “Wenzhouik” инвесторининг самарали бизнеси ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Айниқса, Веньчжоу шаҳар Оухаи туманига уюштирилган тадбирлар ҳар жиҳатдан самарали ўтди. Мазкур туманда енгил саноат, чармпойабзал ишлаб чиқариш соҳаси кенг ривожлангани, ахборотлаштириш, соғлиқни сақлаш индустрияси янги босқичга кўтарилгани барчанинг эътиборини тортди.

Ташриф давомида энг тез ривожланаётган – Шанхай шаҳри ва Сирдарё вилояти ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, экспорт ва импортни жадал ривожлантириш учун катта қулайликлар мавжудлиги ва бу имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклиги хусусида фикр­мулоҳазалар ўртага ташланди.

Сирдарёликлар “Shanghai Sunqiao Yijia Agricultural Теchnology Cо., Ltd” компаниясининг гидропоника усулидаги иссиқхонасида бўлиб, у ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий технологиялар асосида етиштириш тажрибаси билан танишаркан, ушбу компаниянинг техник ва технологик кўмаги асоси-

да Сирдарёда замонавий иссиқхона мажмуаларини барпо этиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича келишиб олинди.

Сирдарё вилояти ва

Шинжон Уйғур автоном райони ўртасида Хитой технологиялари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шу жумладан, пахта кластерларини барпо этиш ҳамда ноёб декоратив дарахтлар ва гулларни келтириб, парваришлаб кўчатчилик хўжаликлари ташкил этиш борасидаги келишувлар, айниқса, ҳар томонлама манфаатли бўлди, дейиш мумкин.

– Хитой Халқ Республикасига қилинган ташриф яқин келажакда ҳар томонлама иқтисодий, маданий­маърифий ва савдо алоқалар муваффақиятли ривожланишига кенг имкониятлар яратади, – дейди Сирдарё вилояти ҳокимининг инновацион ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Аваз Ходжиев. – Чунончи, жорий йилнинг ўзида “Бек” кластерда 100 гектар майдонда гидропоник иссиқхоналар ташкил этилаётгани, замонавий электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш корхонасини қуриш чоралари кўрилаётгани ҳам сирдарёлик ишбилармонларнинг хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилганидан далолат беради.

Сафар давомида бир қатор ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.