Эътиборсизликдан э}тиёт бґлайлик

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Лазиза ХУДОЁРОВА, 2-Тошкент юридик коллежи ЧҚБТ кафедраси Ҳаёт фаолиятини ҳимоя қилиш фани ўқитувчиси.

Жамиятга татбиқ этилаётган инновацион технологиялар, маиший сервис хизматлари инсонларга қатор қулайликлар яратмоқдаки, кишилар ҳар қадамда буни ҳис этиб яшамоқда.

Мисол учун оддий уяли алоқа воситаси туну кун ҳамроҳимиз эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Ёки дўконга кирсангиз, ҳар бир харид қилган маҳсулотингиз алоҳида ўрамда, елим пакетга солинган бўлади. Бундай “беминнат хизматкорлар”нинг тури ва сони кундан­кун ортиб бормоқдаки, улар ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурган.

Технология ютуқлари самараси бўлган бу каби “хизматкорлар”нинг ҳам ўзига яраша талаблари борлигидан кўпчилигимиз бехабармиз ёки буни билишни хоҳламаймиз. Аслида буни барча билиши лозим. Негаки, маҳсулотлардан қолган чиқиндилар экологиянинг бузилишига олиб келади. Коммуникацион технология воситалари эса нафақат табиатга, балки инсонлар учун ҳам ҳар қадамда хавф туғдири мумкин. Эътиборсизлик оқибатида эса ҳаёт учун энг зарур бўлган табиий ресурслар (сув, ҳаво, тупроқ) зарар кўради.

Психологларнинг фикрича, инсонда билим, маълумот олишга хоҳиш­истак болалагида

жуда кучли бўлар экан. Айнан инсон болалигида одатланган нарсалари унинг кейинги ҳаёти учун асос бўлиб хизмат қилади.

Шундай экан, келинг, эртага кеч бўлганда афсус­надомат қилгандан кўра, бугуноқ фарзандларимизга буни тушунтиришни бошлайлик. Ҳар бир табиат инъомидан, замонавий қулайликдан ўз ўрнида ва керагича фойдаланишни ўрганайлик, ўргатайлик.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.