Инспектор сергаклиги – юрт тинчлиги

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Асрор МУЗАФФАРОВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси тингловчиси.

Аҳолининг тинчлигини, осойишталигини сақлаш, ҳар бир ҳудудда барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг эркинликлари ва қонуний манфаатларини, яъни ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини, мол-мулкини турли кўринишдаги тажовузлардан ҳимоя қилиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Ушбу вазифаларни бажаришда асосий масъулият ички ишлар идоралари зиммасига юклатилади.

Маҳалла ва қишлоқларда фаолият олиб борадиган профилактика инспекторининг ҳар кунлик иш режаси мавжуд. Улар, аввало, хизмат кўрсатиш ҳудудида яшовчи аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг нима билан шуғулланаётганини, яшаш шароити ва муаммоларини тинглаб, ҳал қилиш бўйича чора­тадбирларни кўриши лозим.

Афсуски, бу борада ҳамма профилактика инспекторлари ҳам ўз ишларига масъулият билан ёндашяпти дея олмаймиз. Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, ўз вазифасини сидқидилдан бажармайдиган ходимлар ҳам топилади. Бу борада қишлоқ (овул) ҳудудларида профилактика инспекторининг хизматини ташкил этиш соҳадаги мавжуд муаммоларни тадқиқ қилиш заруратини вужудга келтирди.

Текширишлар натижасида маълум бўлдики, шаҳарларда профилактика инспекторларининг хизмати самарали ташкил этилган бўлса­да, олис қишлоқ (овул) ҳудудларда зиддиятлар ва муаммолар ҳамон мавжуд. Улар асосан ҳудудлардаги жиноятчилик тузилишида сифат ўзгаришларининг юз бераётганлиги, янги кўринишдаги жиноий қилмишларнинг пайдо бўлаётганлиги билан ажралиб туради. Бунга сабаб профилактика инспектори ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари ва жамоат тузилмалари билан ҳамкорлигини ташкил этиш ва уни мувофиқлаштириш ҳамда ҳуқуқий тартибга солишда кўпгина муаммоларга учрамоқда. Шунингдек, уларда тажриба ва амалиётнинг камлиги мавжуд муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Профилактика инспектори олис қишлоқ (овул) ҳудудларни профилактик кўздан кечиришни ҳар куни амалга ошириб бориши, вазифасига сидқидилдан ёндашиши лозим. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойлар ҳамда маъмурий назорат ўрнатилган, профилактик ҳисобга олинган, ов қуролига эга бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар яшайдиган турар жойларни доимий равишда назорат қилиб бориши жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим омил саналади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.