Жанубий Кореялик фермерлар Қашқадарёда

Жанубий Корея фермерлари делегацияси Қашқадарёда бўлиб, манфаатли ҳамкорлик юзасидан келишувга эришди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Ҳусан ТЕМИРОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Ушбу ташриф вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилди. Хорижлик меҳмонлар ҳудуд аграр имкониятлари билан яқиндан таништирилди. Уларга тармоқнинг сармоявий жозибадорлиги юқори экани, воҳа заминида сархил мева-сабзавот етиштириш учун кенг имконият мавжудлиги ҳақида аниқ мисоллар ёрдамида маълумот берилди.

Ташриф натижалари икки томон учун ҳам манфаатли бўлди. Бунинг исботи ўлароқ, вилоят ҳокимлиги ва Жанубий Корея илғор фермерлар федерацияси ўртасида келишув имзоланди. Ушбу ҳужжатда мазкур юрт мутахассисларига вилоятда самарали фаолият олиб бориш учун бир қатор қулайликлар яратиб берилиши кўзда тутилди. Жумладан, вилоятда Корея фермерларининг бевосита иштирокида қишлоқ хўжали- ги инновация парки, бошқача айтганда, ўзига хос кластер барпо этиш белгиланди.

Хорижлик ҳамкорлар “К-Farm” дея номланган ушбу кластерни ишга тушириш учун инвестеция киритади, объектларни қуриш ва техник қўллаб-қувватлашни амалга оширади.

Лойиҳани муваффақиятли рўёбга чиқариш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам бир қанча муҳим чоралар кўрилади. Хусусан, кореялик ҳамкорлар билан доимий мулоқот қилиш учун махсус ишчи гуруҳи тузилади. Шунингдек, ер ажратиш, электр энергияси, сув билан таъминлаш, турли рухсат этувчи ҳужжатларни олишда кўмак берилиб, зарур шароитлар яратилади. Маълумотга кўра, кластер учун ажратиладиган ер майдони 300 гектарга яқин бўлади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.