Хивада іишлоілар ободлиги йґлидаги ишлар нега пайсалга солинмоіда?

Qishloq Hayoti (Village Life) - - NEWS -

Жумладан, жорий йилда Хива туманидаги Дашёқ ва Чанашиқ маҳаллаларида ободонлаштириш ишларини бажариш кўзда тутилган.

Дашёқ маҳалласига келган киши агар у ёки бу ерда ноқонуний қурилмаларнинг бузилиб ётганини ҳисобга олмаса, дастур бўйича иш олиб борилаётганига ишониши қийин. Икки кун аввал маҳалланинг “Қозоқ овул” қисмида иш бошланганини билиб, шу тарафга йўл олдик.

Ҳудуд туман марказидан 20 чақирим узоқликда, Қорақум ёнбағирларида жойлашган. Маҳаллага кираверишда, катта йўл бўйидаги чиқинди уюмини кўрган ҳар қандай кишининг таъби хира бўлиши аниқ. Аммо мутасаддиларни бу ҳолат умуман қизиқтирмайди, шекилли. Акс ҳолда улар дастурни бадбўй ҳиди атрофга тарқалаётган ушбу чиқиндилардан тозалашдан бошлаган бўлар эди.

“Қозоқ овул”га кираверишда ўнтача одам пахта даласи четини ўт-ўландан тозалаётганини кўрдик. Биз, аввалига уларни фермер хўжалиги ишчилари, деб ўйладик. Билсак, улар ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб этилган фуқаролар экан. Овул ичида ҳам ўн-ўн беш нафар ободонлаштириш бошқармаси ишчилари аҳолининг уйи атрофидаги ўт-ўланларни тозалаб юрганига гувоҳ бўлдик. Бир неча техника хонадонлардаги ноқонуний қурилмаларни бузишга жалб этилган.

“Дашёқ” маҳалла фуқаролар йиғини раисидан сўраймиз:

– Кўпчилик хонадонларнинг томорқа ерлари қаровсиз ётибди, маҳаллий аҳоли ҳеч бўлмаса ўз уйининг атрофини ўзи тозалашга жалб этилмаганми?

Маҳалла оқсоқоли Музаффар Отажонов саволимизга жавоб бериш ўрнига мавзуни ўзгартиришга ҳаракат қилади. Туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Солайжон Матёқубов режа бўйича йўллар асфальт қилиниши, тоза ичимлик суви тармоғи ўтказилиши ҳақида гапиради. Аммо ҳалигача бу йўналишда бирор бир иш бошланганига гувоҳ бўлмадик. Режалаштирилган ишлар батартиб ташкил қилиниши ўрнига, маҳалланинг гоҳ у, гоҳ бу чеккасида фақат ноқонуний қурилмаларни бузиш ишлари амалга оширилмоқда.

Аҳоли томорқаси учун сув йўқлиги боис, ерлар қовжираб ётибди. Айрим хонадонларда ерлар ҳайдалиб, эгат олинганича турибди. Айримларини янтоқ босиб кетган...

Ҳудудда, ҳатто, савдо шохобчаси ҳам йўқ. Тўғри, йўл ёқасида озиқ-овқат билан савдо қилувчи дўкон бор экан, уни ҳам ноқонуний қурилма сифатида бузиб ташлашибди. маган эшиги қолмагани, мутасаддиларнинг қуруқ ваъдаларидан безор бўлганини нолиб гапирди.

Дашёқ қишлоғидаги Гулшан маҳалласига бир пайтлар аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қувурлар тортилиб, сув ўлчаш асбобларигача ўрнатилганди. Орадан салкам ўн йил ўтибди ҳамки жўмраклардан бир томчи ҳам сув келмаган.

Бизни ажаблантирган яна бир ҳолат, Ёшлар иттифоқининг туман кенгашлари “Обод қишлоқ” дастурида фаол иштирок этиш учун уюшмаган ёшлардан иборат фидойи ёшлар отрядларини тузиб, уларнинг суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатмоқдалар. Аммо биз бундай ёшларни ушбу маҳаллада учрата олмадик.

“Обод қишлоқ” дастури бу кимнингдир ноқонуний қурган қурилмасини бузиб ташлаш ёки кимнингдир уйи атрофини тозалаб беришдан иборат эмас, албатта. Бунинг замирида эл-юрт ободончилигини таъминлаш, қишлоқларда истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг яшаш шароитини янада яхшилашдек эзгу ният мужассам. Шу боис, бу йўналишдаги ишларда кўзбўямачиликка, расмиятчиликка йўл қўйиш асло мумкин эмас.

Болтабой МАТҚУРБОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.