Масала ижобий wал этилди

Qishloq Hayoti (Village Life) - - NEWS -

“Қишлоқ ҳаёти” газетаси ҳудудий мухбири Қ.Асқаровнинг чорвачилик йўналишида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари манфаатларидан келиб чиқиб тайёрланган “Аттанг” рукни остидаги “Ҳолва қайда...” номли мақоласи тааллуқлилик нуқтаи назаридан Халқ банки Республика Бошқаруви раиси номига расмий хат билан йўлланган эди.

Ушбу хат юзасидан таҳририятимизга Халқ банки Республика Бошқаруви мутасаддилари томонидан қуйидагича жавоб келди:

“Аниқланишича, Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Олимбой Ҳожи” фермер хўжалиги раҳбари Абдуманноб Қосимов четдан наслли қорамол олиб келиш учун Халқ банкига кредит ажратиш юзасидан мурожаат қилган. Фермер хўжалиги томонидан Халқ банкига тақдим этилган ҳужжатлардаги баъзи камчиликлар сабаб кредит ажратиш муддати чўзилиб кетган.

Айни пайтда ушбу масала ижобий ҳал этилиб, “Олимбой Ҳожи” фермер хўжалигига четдан наслли қорамол ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун 295 минг 515 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағини ажратиш бўйича 2018 йил 14 май куни Халқ банки Марказий аппарати кредит қўмитасининг қарори қабул қилинган.

Мижоз бугунги кунда гаров ҳужжатларини расмийлаштирмоқда”.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.