фуқаролик жамиятининг муҳим асосидир

Qishloq Hayoti (Village Life) - - NEWS - Дилором АМИНОВА, Луиза ТУГАНОВА, ИИВ ҳузуридаги 2-сонли академик лицей ўқитувчилари.

Жорий йилнинг 12 апрелида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуни мамлакатимизда бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиққани билан аҳамиятлидир.

Қонун билан жамоатчилик назоратининг объекти ҳисобланган давлат органлари, муассасаларининг ва улар мансабдор шахсларининг 5 та йўналишга доир фаолиятига тааллуқли масалалар: биринчидан, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларида жамоатчилик манфаатларини, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш, иккинчидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини таъминлаш, учинчидан, давлат органлари зиммасига юклатилган, жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалар ва функцияларни бажариш, тўртинчидан, давлат хизматларини кўрсатиш, бешинчидан, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурлар ижроси назоратга олинади.

Жамоатчилик назоратини жамоатчилик назорати субъектлари – фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари амалга оширади.

Жамоатчилик назорати давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар, жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаси, жамоатчилик фикрини ўрганиш; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш каби шаклларда ўтказилади.

Демак, юртимизнинг ҳар бир фуқароси жамоатчилик назоратининг субъекти сифатида жамоатчилик назорати шаклларидан фойдаланган ҳолда давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда бевосита иштирок этиши мумкин. Айни шу жиҳат ҳам фуқаролик жамиятининг муҳим асосларини таъминлаб беради.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.