Ким асога суяниб, боғ этар, Ким тўрт мўчаси соғ, борини абгор этар...

Томорқа – хазина. Ундан оқилона фойдаланиб, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштираётган, топган даромадидан турмушини фаровон этаётган юртдошларимиз кўп.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - NEWS -

Боёвут тумани ерлари унумдорлиги, аҳолининг асосий қисми Сирдарё дарёсига яқин қишлоқ ва қўрғонларда истиқомат қилиши туфайли ҳудудда боғ-роғларни кўпайтириш, иссиқхоналар барпо этиш, бир ердан йилига икки-уч марта ҳосил олиш имконияти мавжуд. Бундан унумли фойдаланаётган хонадонларни кўриб, “Қани энди бизнинг ҳам шундай анорзору узумзорларимиз, боғу пайкалларимиз бўлса”, дея ҳавас қиласиз.

Туманнинг “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайдиган Шаҳриёр Примов 2001 йилда Гу- листон давлат университетини тамомлагач, меҳнат фаолиятини Халқ банкининг Ховос тумани бўлимида бошлади. Боёвут тумани иқтисодиёт бўлими бошлиғининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилаётган ва айни кучга тўлган пайтида касаллик уни тўшакка михлаб қўйди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг бир оёғи фалажланиб, яхши ишламай қолган йигит асло тушкунликка тушмади. Асога суянган ҳолда бўлса ҳам меҳнат қилишдан, ҳаракатдан тўхтамади.

Шаҳриёр томорқасига бир неча километр масофадан ариқ торттириб, сув олиб келди. Томорқасида анорзор барпо этиб, унинг ёнига олма, хурмо, гилос, ўрик, ёнғоқ сингари мевали дарахтларни экди. Айни пайтда 50 туп анорнинг ҳар тупи 15 килограммгача сара ҳосил беряпти. Бу мўъжаз боғда баҳордан кеч кузгача мева-сабзавот бўлади. Машҳур Қува анорини маҳаллий шароитга мослаштириб, ҳосилга киритгунча Шаҳриёрнинг ўзи ҳам, 70 ёшдан ошган онаси Хосият опа ва турмуш йўлдоши Зебохон ҳам тиним билишмади.

Шаҳриёрнинг анорчиликда ўзига хос усули бор. Унга кўра, анор илдизи ёни ковланиб, кўкламда чуқурчаларга бир тоғорадан чириган гўнг солиб чиқилади. Ёз давомида кўчатлар 5-6 марта сувга қондирилади. Маҳаллий ўғит ме- ванинг йирик бўлиши, ҳосилдорлик кескин ошишини таъминлаш баробарида тупроқнинг пастки қисмидаги гипс қатламини батамом йўқотади.

– Боёвут ерларига нокдан бошқа барча мевали кўчатларни экиб, улардан мўл ҳосил олиш мумкин, – дейди Шаҳриёр. – Нок асосан қумоқ ва тошлоқ ерларда яхши кўкаради. Томорқамизга тоғли ҳудуддан тош ва қумоқ тупроқ олиб келиб, бир метргача қазилган ўрани тўлдирган ҳолда нок парваришлаш тажрибасини амалда синаб кўряпмиз. Насиб этса, нокни захкаш ерларда ҳам ўстириб, мўл ҳосил оламиз.

Шаҳриёрнинг шижоати ва ма-

Томорқа имкониятлари

тонати бошқаларга ибратдир. Шу маҳаллада яшовчи Улуғбек Бўронов тоғни урса талқон қиладиган йигит. Аммо унинг томорқаси ҳайдовсиз, қаровсиз ҳолатда ётибди. Аввал экилган бир-икки туп кўчат ҳам қовжираб, ўтин бўлиш арафасида. Маҳалла фаолларининг айтишича, Улуғбек тадбиркорлик билан шуғулланар экан. Наҳотки, катта тадбиркорликка қўл урган, дасти узун ёш йигит кичиккина томорқасига экин-тикин экиб, гулдай яшнатиб қўя олмаса!

Томорқа эгалари масъулиятни англашлари, халқ мулки бўлган ернинг умрини беҳуда ўтказмасликлари керак. Агар инсоннинг дилида ободликка ва яратувчанликка иштиёқ бўлса, нафақат томорқаларимиз, балки бутун мамлакат боғу бўстонга айланади.

Бозорбой БЕКМУРОДОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.