Ёш ихтирочилар учун сармоя

Qishloq Hayoti (Village Life) - - NEWS -

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокими уюшмаган ёшлар билан учрашди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган “Ҳоким ва уюшмаган ёшлар” учрашуви ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш билан бошланди.

Вилоят ҳокими Қ.Турсунов томонидан шу йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган “Ёш олимлар кенгаши”нинг расмий очилишида вилоят ёш олимларининг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш учун 70 миллион сўм маблағ ажратилган эди. “Ёш олимлар кенгаши”ни рағбатлантириш мақсадида эса бу гал 150 миллион сўм маблағ ажратилди.

Уюшмаган ёшлар билан учрашув очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, келажагимиз эгалари томонидан бир қанча муаммолар, таклифлар ўртага ташланди.

Навоий шаҳрида яшов- чи Фирдавс Иброҳимовнинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер олишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қилган мурожаати жойида ижобий ечим топди.

Бундан ташқари, учрашувда бир йиллик ҳарбий хизматни ўтаб қайтган учқудуқлик Миршод Бозоровнинг иш сўраб қилган мурожаати юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, Миршод маҳалла посбонлигига ишга тавсия этилди.

Учрашув давомида йигирмага яқин ёшлар муаммолари ҳал этилди.

Отабек АСЛОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.