ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан сирдарёлик 14 нафар юртдошимиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш бахтига мушарраф бўлди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал полковник З.Алматов, вилоят бош имом хатиби М. Усмонов ва бошқалар мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлаб қўйилганлиги, ҳар бир паспорт олаётган шахс давлат муҳофазасида эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Фуқаролик олганлар орасида 1970 йилда туғилган, 1992 йилдан буён Мирзаобод туманининг “Олтин Ўрда” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаётган Зафар Маҳкамов ҳам бор.

– Мен кўп йилдан бери Гулистон шаҳридаги “Гулистон ёғ-мой” заводида чилангар бўлиб ишлайман, – дейди у дилидаги қувончини яшира олмай. – Ўзбекистон фуқароси мен учун катта шараф. Шунинг учун бор куч ва ғайратимни юртимиз тараққиёти, бу ерда аҳил-иноқ яшаётган ўзбекистонликлар тинчлиги, бахти учун сарфлайман.

– Мен 1990 йили Тожикистон Республикасида туғилганман, маълумотим олий, – дейди Сардоба тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори Акбар Бегматов. – Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 13 апрель куни вилоятимизга қилган ташрифи якунига бағишланган фаоллар йиғилишида тумандаги студиядан туриб, паспорт ололмаётганимни Юртбошимизга баён қилган эдим. Шу куннинг ўзида масала ҳал қилиниб, бугун Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига эга бўлдим. Бизга шундай ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимиз раҳбаридан чексиз миннатдорман. Бозорбой БЕКМУРОДОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.