Рамазон туwфалари

Qishloq Hayoti (Village Life) - - NEWS -

Унда Чимбой ва Хўжайли туманларидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар интернат уйлари, Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази, Тахиатош уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийсига ногиронлар аравачалари топширилди.

– Мазкур акция Президентимизнинг жорий йил 11 майдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилди, – дейди “Автотест-Нукус” масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари Камал Умаров. – Шу жумладан, Оролбўйида иккита Меҳрибонлик уйи, санаторий ва реалибитация қилиш марказига бешта ногиронлик аравачаси берилди.

Таъкидлаш лозимки, “Автотест-Нукус” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида ўз фаолиятини бошлаган эди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини таъминлаш, ўқув жараёнига инновацион услубларни жорий этиш мақсадида ташкил этилган мазкур марказда бугунги кунгача 4 мингдан зиёд ҳайдовчи малака ошириб, махсус сертификатга эга бўлишди.

Давуд АБИБУЛЛАЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.