ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЦИНДАО ШАҲРИДА БЎЛАДИГАН ШҲТ САММИТИДА ИШТИРОКИГА ДОИР

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 8-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этади.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари илк бор Ҳиндистон ва Покистоннинг тўла ҳуқуқли аъзо сифатидаги иштирокида йиғиладилар, ташкилот фаолиятини янада такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари, минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари ҳамда кўп томонлама кооперациянинг бошқа жиҳатларини муҳокама қиладилар.

Давлат раҳбарларининг мажлиси якунида Циндао декларацияси қабул қилиниши, Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 20182022 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси, Ёшларга қўшма мурожаат ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Фикр алмашувлардан сўнг 2018-2019 йилларда ташкилотга раислик қиладиган давлат тўғрисида қарор қабул қилиш, кейинги уч йиллик даврга ШҲТ бош котиби ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимларига номзодларни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ШҲТ саммити доирасида икки томонлама қатор учрашув ва музокаралар ўтказади.

Президентимизнинг 2018 йил 8-майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3702 қарорида институтда қишлоқ хўжалигини механизациялаш, гидромелиоратив ишларини механизациялаш, сув хўжалиги ва мелиорация, гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг бошқа йўналишлари бўйича муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш вазифаси белгиланган.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, моддий-техник базаси ва илмий-техник салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, илмий-педагог кадрлар ва мутахассисларнинг малакасини тизимли ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш ташкил этилмоқда.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти аграр соҳада замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина ва механизмлар, сув тежовчи технологияларни кенг қўллаш ва жорий этиш бўйича стратегик вазифаларни самарали ечишга қодир, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали, талаб юқори бўлган, рақобатбардош муҳандис-техник кадрларни тайёрлайди.

Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий техника ва технологияларни жорий этиш ҳисобига қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид илмий-техник вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган амалий ва инновацион илмий изланишлар ва ишланмаларни олиб бориш, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва битирувчиларни ишга жойлаштиришда тармоқ корхоналари билан ҳамкорлик қилади.

Республикамиздаги мавжуд 4,3 миллион гектар суғориладиган майдонларни сув ресурслари билан таъминлаш мақсадида 180 минг км. узунликдаги суғориш тармоқлари, 800 дан ортиқ йирик гидротехник иншоот, 20 минг донага яқин гидропост ва сув тақсимлаш иншоотлари, умумий ҳажми 19,2 млрд.

бўлган 55 та сув омбори, йиллик электр энергиясининг умумий сарфи 8,2 млрд.кВт/соат бўлган 1614 та насос станцияси, 4124 та тик суғориш қудуқлари хизмат қилмоқда. Шунингдек, ерларнинг мелиоратив ҳолати барқарорлигини таъминлаш мақсадида 102 минг 800 км. узунликдаги очиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 38 минг км. ёпиқ-дренаж тармоқлари, 3451 та тик дренаж қудуғи, 153 та мелиоратив насос станцияси ва 24 минг 839 та кузатув қудуғи ишлатилиб келинмоқда.

Мазкур соҳага кадрлар тайёрлаб беришда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва унинг Бухоро филиалининг ҳиссаси катта бўлмоқда.

2010-2013 йиллардан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўқув-лаборатория биноларини капитал таъмирлаш, замонавий воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ўқув жараёнига ахборот-технологияларини жорий этиш бўйича катта ишлар амалга оширилди.

Ҳозирда институтнинг 4 та ўқув ҳамда 2 та лаборатория биноси ва 3 та талабалар турар жойи ҳамда Ахборот ресурс маркази тўлиқ таъмирдан чиқарилган, шу билан биргаликда, янги талабалар ошхонаси қурилган.

Бугунги кунда институтда жами 7 та факультет мавжуд бўлиб, талабалар 25 та таълим йўналишида таълим олмоқдалар. Хусусан, Гидромелиорация факультетида 5450200 – Сув хўжалиги ва мелиорация, 5141300 – Дарё ва сув омборлари гидрологияси, 5450700 – Сув таъминоти муҳандислик тизимлари, 5630200 – Сув хўжалигида экология хавфсизлиги каби йўналишларда талабалар таълим олиши йўлга қўйилган.

Гидротехника қуриши факультетида эса 5340700 – Гидротехника қурилиши (сув хўжалигида), 5450600 – Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари, 5450400 – Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш таълим йўналишларида мутахассислар тайёрланади.

Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультети ўз ичига 5450300 – Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш ва 5640200 – Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги каби йўналишларни олади.

Ер ресурсларини бошқариш факультетида 5411200 – Ер кадастри ва ердан фойдаланиш, 5312100 – Геодезия ва геоинформатика таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультетида 5232200 – Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, 5230900 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (сув хўжалигида) таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетида 5430100 – Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, 5430400 – Қишлоқ ва сув хўжалигида техник сервис ва 5430500 – Қишлоқ хўжалигида инновацион техника ва технологияларни қўллаш таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультетида 5430600 – Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти, 5311000 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Факультетлар қошида жами 36 та кафедра бў- либ, 385 нафар профессор-ўқитувчилардан 51 нафари фан доктори ва профессорлар, 158 нафари фан номзоди ва доцентлар бўлиб, 176 нафар катта ўқитувчи ва ассистентлар фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, институтнинг Ахборот-ресурс марказида турли хил форматдаги электрон ресурслар тўпланган. У ерда бадиий адабиётлар, диссертациялар ҳамда институт профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган барча фанлар бўйича ўқув материалларининг алоҳида электрон базаси яратилган. Шу жумладан, АРМда умумий фонди 625000 дан ортиқ нусхада адабиётлар, жумладан, дарслик ва ўқув қўлланмалар 252,344 нусхани ташкил этади.

Институтда 1105 та компьютер мавжуд бўлиб, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар фойдаланиши учун 18 та компьютер синфи интернет ва локал тармоқларга уланган.

2017 йилда олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида институт олимлари томонидан жами 21 та монография ва 25 та патент ва авторлик гувоҳномалари олиниб, 15 та ишланмага талабномалар расмийлаштирилган. Чоп этилган илмий мақолалар сони 798 та бўлиб, шундан, чет эл илмий журналларида 96 та, халқаро анжуман тўпламларида 124 та, республика илмий журналларида 153 та ва республика ва ОТМ илмий конференциялар тўпламларида 637 тани ташкил этади.

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш вазифаларининг тобора кенгайиб бораётган кўламларини, шунингдек, айрим минтақалардаги, жумладан, Бухоро воҳасида қишлоқ хўжалиги ерларининг тупроқ-иқлим шароити, минераллашиши ва шўрланганлик ҳолатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ҳамда мамлакат иқтисодининг ушбу энг муҳим соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 182-сонли қарори асосида институтнинг Бухоро филиали ташкил этилиб, замонавий ўқув бинолари, жаҳон андозаларига мос ўқув лабораториялари, ахборот ресурс маркази ва талабалар турар жойи билан таъминланди. Ҳозирда институтнинг Бухоро филиалида 1005 нафар талаба 8 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 3 та магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олишмоқда. Уларга 65 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан, 5 нафар фан доктори, профессорлар, 21 нафар фан номзоди, доцентлар дарс беришмоқда.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, институтда юртимиз қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, иқтидорли талабалар фаолиятини ривожлантириш, улардаги ноёб истеъдодни рўёбга чиқариш ҳамда илмий ишланмаларнинг самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилган.

Ҳурматли абитуриентлар!

Сизларни мамлакатимизнинг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва ривожлантириш учун юқори малакали рақобатбардош кадрлар этиб тайёрлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва унинг Бухоро филиалига ўқишга таклиф этамиз.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.