«Очиі жануб»

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Дилфуза ЖЎРАЕВА, “Qishloq hayoti” мухбири.

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоятининг инвестиция, экспорт ва туризм салоҳиятини намойиш этишга бағишланган “Очиқ Жануб” деб номланган халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.

Форумда дунёнинг 19 давлатидан 160 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, чет эл ваколатхоналари ходимлари иштирок этди.

Уч кун давом этган халқаро бизнес форум доирасида вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ҳунармандчилик ва бошқа миллий либослар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, бизнес форум доирасида Сурхондарё вилояти ҳоки- ми Э.Турдимовнинг Афғонистон, Қувайт, Бангладеш, Тожикистон ва Ҳиндистон элчихоналари вакил- лари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.