Хитойда бошланган музокаралар Сирдарёда давом этди

Бир оз муддат олдин сирдарёлик ишбилармонлар Хитойда бўлиб, саноат, қурилиш, электротехника ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича кўплаб истиқболли шартномалар имзолагандилар. Яқинда хитойлик ишбилармонлар Сирдарё вилоятига ташриф буюришди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Бозорбой БЕКМУРОДОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Учрашувда меҳмонларга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатимизда яратилаётган инвестицион муҳит, солиқ ва божхона имтиёзлари хусусида маълумот берилди.

Шунингдек, ҳудудда ишлаб чиқаришнинг асосий йўналишлари, фойдаланилмаётган резервлар, янги қўшма корхоналарни барпо этишнинг самаралари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Хитойлик ишбилармонлар янги лойиҳаларни бу ерга йўналтириш, Хитой сармоясини киритиш бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашди, инвестициялар жалб этиш юзасидан бир қатор келишувларга эришилди.

Делегация аъзолари Хитой сармояси асосида ташкил этилган корхоналар – Гулистон шаҳридаги “Вангда Метал” ҳамда “Модерн Лифт системс (Modern lift sistems)” қўшма корхоналари фаолияти, шунингдек, Дўстлик канали бўйида бунёд этиладиган замонавий меҳмонхона лойиҳаси билан танишдилар.

Шунданг сўнг меҳмонлар Сирдарё туманида бўлишди. Бу ерда хитойлик тадбиркорлар томонидан йўлга қўйилаётган, метал-конструкция материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Вангда Гроуп” корхонаси тақдимоти ҳам ўтказилди. Меҳмонлар “Пенг Шенг” қўшма корхонасидаги Дўстлик боғига ташриф буюриб, мўъжизавий, сўлим истироҳат масканини томоша қилдилар. Хитойлик меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли дам олиши учун яратилган маскан делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

– Сирдарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилгани бизга жуда маъқул келди, – дейди “Вангда Гроуп” компанияси таъсисчиси Чэн Чжонбэй. – Биз аввал Гулистон шаҳрида арматура ишлаб чиқариш корхонасини барпо этгандик. Энди эса Сирдарё туманида шундай корхонани ишга туширишга қарор қилдик. Сирдарёда амалга ошираётган иккинчи йирик лойиҳамиз ҳам ҳар томонлама фойдалидир.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.