Ёшлар иттифоіининг «Маърифат боІи»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳрида “Маърифат боғи” фаолият бошлади.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Отабек АСЛОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Боғнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёш авлодга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик хусусида тўхталиб ўтдилар. “Маърифат боғи” бу каби эзгу ишларнинг узвий давоми сифатида аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшларнинг бўш ва дам олиш вақтлари сермазмун ўтиши учун муносиб хизмат қилади.

Қарийб 1 гектар майдонда 2 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган боғ рангли фаввора, кичик амфитеатр, китоб монументи ва турли мавзудаги бурчакларни ўз ичига олади. Йўлаклар бўйлаб ўрнатилган махсус ўриндиқ ва айвонларда ўзига хос ижодий муҳит яратилган.

Боғнинг очилиш тадбирида “Бахтли болалик” лойиҳасида куй-қўшиқлар янгради. Шунингдек, имконияти чекланган, эҳтиёжманд оила фарзандларига совғалар улашилди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.