Экишдан бошлаб даромадни ґйла...

Вилоят ҳокимлигида Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Муқимбой ИСМОИЛОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Унда таъкидланганидек, жорий йилда вилоятда 82 минг 900 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. Бу 2017 йилга нисбатан 10 минг 400 гектарга кам. Шу ҳисобдан 363 минг тонна сабзавот, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилиб, 420 миллиард сўм даромад олиш мўлжалланаётир. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларда узоқ йиллар давом этиб келган асосий майдонларга пахта ва ғалла экиш тажрибасидан воз кечилиб, даромад берадиган экин турларини экишга кенг эътибор қаратилмоқда. Кам ҳосил берадиган ерларга бу йил чигит қадалмади.

2018 йилда олимларнинг илмий асосланган тавсияларини ҳисобга олган ҳолда 5,8 минг гектар асосий майдонга, 4,2 минг гектар пахта ва ғалла учун паст ҳосилли майдонга, 1,2 минг гектар боғ ва токзорлар қатори орасига такрорий экин сифатида сабзавот экинлари экилди.

Бундан ташқари, янги ҳосил учун 2017 йилнинг ноябрьдекабрь ойида 2 минг 400 гектар майдонга тўқсонбости усулида пиёз, саримсоқ пиёз, сабзи, ош лавлаги ва бошқа озиқ-овқат экинлари экилган эди.

Давлатимизнинг қишлоқ хўжалигини молиялаштиришга қаратаётган эътибори туфайли 178 миллиард сўмлик замонавий техника сотиб олинди. Натижада бу йил пахтачилик тарихида биринчи марта чигит 10 кун ичида экиб бўлинди. Айни кунларда ғўза парвариши агротехник талаблар асосида олиб борилаётгани учун экинлар ривожи меъёрида.

Анжуманда пахтачиликда кластер усулини қўллаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Айни пайтда бу йўналишда ҳудуддаги саноат корхоналари ва хорижлик инвесторлар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Вилоятда шу пайтгача 217 минг гектар лалми майдоннинг 141 гектаридан самарасиз фойдаланиб келинган. Бу йил лалми ерларга кўпроқ даромад келтирадиган дуккакли экинлар, жумладан, 25 минг гектарга нўхат экилди.

Қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантиришда ҳам жиддий силжишлар кўзга ташланмоқда. Жумладан, йилнинг ўтган даврида чорвачилик йўналишида умумий қиймати 64 миллиард, паррандачилик бўйича 63 миллиард, балиқчиликда 62 миллиард сўмлик 70 та лойиҳа амалга оширилди.

Шунингдек, вилоятдаги 166 минг нафар томорқа ер эгалари билан фаол иш олиб борилаётир. Уларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларида қўй, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларига банклар томонидан кредит маблағлари ажратилаётир.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.