Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари

2018/2019 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига ҳамда махсус сиртқи таълим бўйича ўқишга таклиф этади!

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3704-сонли ҳамда 2018 йил 4 июндаги “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги” ПҚ-3769-сонли қарорларига мувофиқ университетимиз ва унинг филиалларига 2018/2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади.

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида республикамизга қишлоқ хўжалиги соҳаси учун инновацион ресурстежамкор техника ва технологияларни, интенсив агротехнологияларни қўллай оладиган, қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилиги, ўсимликлар ҳимоясини ташкил этадиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, стандартлаштириш, сертификатлаш, доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, ўрмончилик, балиқчилик бўйича янги ва замонавий билимларга эга бўлган юксак малакали кадрлар тайёрланади.

Мамлакатимиз бўйлаб аграр соҳадаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ҳисобга олинган ҳолда Тошкент давлат аграр университетининг юртимиз шимолий минтақасида Нукус филиали, воҳа минтақаси учун Термиз филиали, водий учун Андижон филиали фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, 6 та факультет, 29 та кафедра, 1 та академик лицей, илмий салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, халқаро ва давлат грантлари доирасида илмий-тадқиқотларни амалга ошириш, талабалар амалиётларини ташкил этиш учун “Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази” ишлаб турибди.

Университетда 547 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради, шундан, фан доктори, профессорлар 64 нафар, фан номзоди, доцентлар 206 нафарни ташкил этади.

Тошкент давлат аграр университетидаги барча ўқув ва ёрдамчи бинолар, талаба турар жойлари тўлиқ капитал таъмирланган. Ахборот-ресурс марказининг умумий адабиётлар жамғармаси фонди

211073 номдаги 1069505 нусхани ташкил этади. Университетда 825 та компьютер мавжуд бўлиб, интернет тармоғига тўлиқ уланган ва алоҳида 10 та Wi-fi зоналари ташкил этилган.

Университетимиз 50 дан ортиқ хорижий давлатларнинг етакчи олий ва илмий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Талабалар Россия, Германия, АҚШ, Англия, Италия, Испания, Латвия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Индонезия каби ривожланган давлатларнинг олий ва илмий таълим муассасаларда ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси корхона ва ташкилотларида талаба алмашинуви дастурлари бўйича таълим оладилар, малакавий амалиётлар, тажриба орттиришларда иштирок этадилар.

Тошкент давлат аграр университети ва унинг Андижон, Нукус, Термиз филиалларида республикамиз қишлоқ хўжалиги соҳаси учун марказлашган ҳолда юқори малакали кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 2018/2019 ўқув йилидан кадрлар истеъмолчиларининг таклифлари асосида янгидан 10 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 6 та магистратура мутахассисликла- ри бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Жумладан, Агробиотехнология, Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини, Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик, Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш, Агрологистика, Агробизнес ва инвестицион фаолият, Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби, Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик, Балиқчилик каби бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини, Аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш ва ландшафтли дизайн, Манзарали боғдорчилик, Ҳимояланган ер мева-сабзавотчилиги, Тутчилик, Балиқчилик сингари магистратура мутахассисликлари янгидан ташкил этилди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.