САМИМИЙ ЈУТЛОВЛАР

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлардан табрик мактублари келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз.

Рамазон ойининг якунланишини нишонлар эканмиз, қўшниларга ёрдам бериш ва турли эътиқодга мансуб одамлар билан таомни баҳам кўришдек ислом динининг адолат ва раҳм­шафқатли бўлиш каби муқаддас анъанасини янада теран англаймиз. Рамазон ҳайити дўстликда бир­бирини қўллаб­қувватлаш ва барчанинг ўз салоҳиятини тўлалигича рўёбга чиқара оладиган жамиятни барпо этиш масъулиятини ёдга солади.

Америка Қўшма Штатлари кўплаб диний эътиқодлар, шу жумладан, мамлакатимиз юксалишига муҳим ҳисса қўшган ва Қуролли Кучларимизда шараф билан хизмат қилган америкалик мусулмонларнинг ҳам юртидир.

Ушбу фазилатли айёмда мен дунёдаги барча мусулмонларга ўзимнинг энг самимий табрикларимни йўллар эканман, келаси йилдаги Рамазон ҳайитини ҳам сиҳат­саломатлик ва фаровонликда нишонлашни тилайман. Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Эҳтиром ила,

Дональд Ж.ТРАМП, Америка Қўшма Штатлари Президенти

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган: Қозоғистон Республикаси Президенти

Нурсултон Назарбоев;

Туркманистон Президенти

Гурбангули Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти

Илҳом Алиев;

Саудия Арабистони Подшоҳи, икки муқаддас масжид ходими Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, мудофаа вазири

Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд; Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла Иккинчи бин ал-Ҳусайн; Фаластин Давлати Президенти,

Фаластин Озодлик ташкилоти

Ижроия қўмитаси раиси Маҳмуд Аббос;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти

Бош котиби Юсуф ал-Усаймин. Қутловлар келиши давом этмоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.