Сардоба ва Оқолтинда ҳам пахтачилик кластери ташкил этилади

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Бозорбой БЕКМУРОДОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Сингапурнинг “Индорама” компанияси вакиллари иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюришди. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда компания вакили Депак Рейна учрашувида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сармояларни ип-йигирув ва тўқимачилик корхоналари барпо этишга йўналтириш, Оқолтин ва Сардоба туманларида 30 минг гектар майдонда пахтачилик кластери ташкил этиш келишувига эришилди.

Полестер, полипропилен, минерал ўғитлар, тўқимачилик ва тиббий қўлқоплар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан ҳисобланадиган “Индорама” компаниясининг Ўзбекистонда “Индорама Коканд текстил” қўшма корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Корхонада йилига 50 минг тонна пахта толаси қайта ишланиб, 36 минг тонна ип­калава ишлаб чиқарилади ва 95 фоиз маҳсулот экспорт қилинади.

Оқолтин ва Сардобадаги пахтачилик кластерига компаниянинг дастлаб 55 миллион АҚШ долларилик сармояси тўғридан­тўғри жалб этилиши кўзда тутилган. Ўз навбатида, бу пахтани экиш, парваришлаш, чуқур қайта ишлашдан тортиб, тайёр маҳсулотга айлантириш ва сотиш учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очиб беради.

Сингапурлик тадбиркорлар пахта экиладиган майдонларни контурма­контур танлаш, ўрганиш, барпо этиладиган 4 та завод­корхона учун жой ажратиш ишларини бошлаб юбордилар.

– Сирдарё вилоятида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари менга ҳар томонлама манзур бўлди, – дейди Депак Рейна. – Ушбу пахтачилик кластери ҳам, шубҳасиз, Сингапур – Ўзбекистон ҳамкорлигини янада мустаҳкамлайди ва вилоят иқтисодий салоҳиятининг янада юксалишига хизмат қилади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.