«Бахт»дан а}оли мамнун

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Равшанбек МИРЗАОЛИМОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Учқўрғон тумани Бахт қишлоғида фаолият кўрсатаётган “Бахт” қишлоқ врачлик пунктида замонавий муолажа хонаси, лаборатория, ижтимоий дорихона фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳудуддаги “Ўлжа тўпи”, “Халфа тўпи”, “Қозоқовул” МФЙларида истиқомат қилаётган 10 минг нафарга яқин аҳолига хизмат кўрсатаётган тиббий муассасага тажрибали, ташкилотчи, олий тоифали умумий амалиёт шифокори Одинахон Фозилова раҳбарлик қилади.

34 нафар малакали тиббиёт ходимларидан ташкил топган жамоанинг аҳил ва ҳамжиҳатликдаги фаолияти боис ҳудудда 5 йилдан буён она ва бола ўлимига йўл қўйилмади. Бу репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакл­ лантириш, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, соғлом оналик ва туғма аномалиялари профилактикаси, болалар орасида касалланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари тизимли равишда йўлга қўйилган. Шунингдек, ҳудуддаги ўқув ва мактабгача тарбия муассасалари, жамоатчилик фаоллари билан ҳамкорликда “Саломатлик бурчаги”, “Оталар мактаби”, “Қайнона ва келин мактаби”нинг мунтазам фаолияти ҳам аҳоли саломатлигини таъминлашга асос бўлмоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.