«Аъло хизмат...»дан аъло хизмат кутамиз

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Равшанбек МИРЗАОЛИМОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Президентимиз раислигида жорий йил 29 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган долзарб вазифаларга Наманган вилоятида ҳам масъулият билан киришилди. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мамлакатимиз фермерларига Мурожаатига жавобан иш ташкил этилиб, мавжуд сув захираларини тежаб-тергаб сарф қилиш, ерга қўшимча маҳаллий ўғит бериш, техника ва технологияларни самарали ишлатиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассис ва олимлар тажриба ва тавсияларидан унумли фойдаланишга катта эътибор қаратилаётир.

Тўрақўрғон туманида пахтачилик соҳасида бой тажриба тўпланган. Деҳқонлар ерни ҳайдаш, пушта олиш, уруғ қадаш, ўғитлаш, ишлов бериш баробарида ғўза зараркунандаларига қачон, қандай курашиш кераклигини ҳам яхши билишади. 2018 йилда туманда сифатли, саноатбоп пахта етиштириш мақсадида 5800 гектар майдонга чигит экилди. Белгиланган агротехника талаблари асосида парвариш ишлари олиб борилиб, ниҳоллар кундан­кунга кўкка бўй чўзиб, дуркун ўсмоқда. Уларни нест­нобуд қилмай, зараркунанда ва ҳашаротлардан ҳи­ моя қилган ҳолда ҳосилдорликни кўпайтириш борасидаги чора­тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Шу кунгача туманда 4668 гектар майдонда ғўза зараркунандалари ва касалликларига қарши ишланди. 2516 гектарнинг ҳар икки гектарига биттадан кўсак қурти капалагини тутадиган замонавий мосламалар ўрнатилди. Мавжуд майдонларда 3 марта шира трипсига қарши биологик курашилди. 1560 гектардаги ғўза ниҳолларига минерал ўғитлардан тайёрланган суспензия сепилди. 1246 гектарига олтингугурт кукуни чангитилди. 2964 гектардаги ниҳолларга олтингугуртнинг оҳакли қайнатмаси билан, 3460 гектар майдоннинг дала четларига кимёвий воситалар билан ишлов берилди.

“Агрокимёҳимоя” ҲАЖнинг туман филиалига қарашли биолабораторияда шу кунгача илдиз қуртига қарши етарли миқдорда трихограмма ва олтинкўз ишлаб чиқилиб, далаларга қўйилмоқда. Айниқса, вилоятнинг барча туманларидаги каби Тўрақўрғон филиалида ҳам “Аъло хизмат сервис” отрядлари ташкил этилгани нафақат фермер хўжаликлари дала­боғларида, балки пуллик хизмат кўрсатилаётган хонадонлар томорқаларида ҳам ўзининг ижобий натижасини бераётир.

Тумандаги Ўзбекистон Қаҳрамони Хадичахон Мирзаева етакчилик қилаётган “Хадича ая” фермер хўжалиги деҳқонлари жорий йилда 27,5 гектарга буғдойнинг “Краснодар” навини экиб, зарур агротехника қоидалари асосида парваришлагани, ўз вақтида зараркунанда ва ҳашаротларга қарши кураш олиб борганликлари боис, мўл­кўл ҳосил яратди. 27,3 гектардаги “Наманган – 77” навли пахтазорда ҳам ниҳоллар дуркун ривожланмоқда. Боиси, ҳар бир дала хўжалик аъзоларига бириктириб қўйилган ва улар ўз даласи ҳолатини доимий кузатиб боришади.

“Хадича ая” фермер хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилишга бағишланган вилоят семинари ташкил этилди. Унга “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ раиси ўринбосари Ражаббой Очилов ҳамда тажрибали олим ва мутахассислар таклиф қилинди. Семинарда илдиз қурти, шира, трипс, ўргимчаккана, кўсак қуртига қарши биологик, кимёвий усуллар билан курашиш борасида тўпланган тажрибалар дала шароитида кўрсатиб берилди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.