«Йґл харитаси» ва экин баракаси

сувдан самарали фойдаланиш истиқболларини белгиламоқда

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Давуд АБИБУЛЛАЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда сув захираларидан самарали фойдаланиш, пахта ва ғалладан юқори ҳосил олиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларда масъулиятни ошириш, қишлоқ хўжалик экинлари, хусусан, ғўза майдонларини ўз вақтида суғоришни ташкил этиш, ғалладан бўшаган майдонларга сув кам талаб қилувчи экинлар экиш масалалари муҳокама этилиб, вазифалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ушбу вазифалар ижроси кўриб чиқилди. Хусусан, жорий йил ғалладан бўшаган майдонларга экиладиган такрорий экинлар ҳажмини 10 минг гектарга қисқартириш, уларнинг ўрнига мош, ловия ва бошқа озуқабоп экинлар экиш, “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги”ни самарали ўтказиш кабилар белгилаб олинди.

Сессияда ғўза майдонларини суғоришни ташкил этиш, ғалладан бўшаган майдонларга сувни кам талаб қиладиган экинларни экиш бўйича тавсиялар берилди. Ушбу муҳим вазифалар бўйича комплекс чора­тадбирлар дастури белгиланиб, “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шунинг баробарида экинларни суғориш даврида сув захираларидан самарали фойдаланиш мақсадида 134 жойда суғориш штаби, 197 суғориш отряди тузилди. Уларга 17134 сувчи, сув хўжалигининг 1554 нафар мутахассиси, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг 171 нафар ходими бириктирилди.

Жорий йил фермер хўжаликлари томонидан ғалла ва пахта етиштириш бўйича тузилган контрактация шартномаларида назарда тутилган миқдорларда маҳсулот етказиб берилишини таъминлаш, уларга қулай шароитлар яратиб бериш, бу борадаги масъулиятни янада ошириш чоралари кўрилмоқда. Ғалла ўрим­йиғими мавсумини сифатли ўтказиш ва уни қисқа фурсатларда якунлаш учун талаб қилинадиган моддий ресурсларнинг ўз вақтида узлуксиз етказилишини, дон қабул қилиш корхоналарида ёнғинга қарши профилактика тадбирлари олиб борилишини таъминлаш, шунингдек, уларга қишлоқ хўжалик техникаларидан самарали фойдаланиш юзасидан мунтазам мониторинг ишларини олиб бориш топширилди.

Туманларда депутат ва жамоат назорати ишчи гуруҳлари тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари аҳоли ўртасида сувдан самарали фойдаланишнинг аҳамияти, сув танқислиги оқибатларини юмшатишга доир ишларни талаб даражасида ташкил этиш, бошқа муаммоли масалалар бўйича халқ билан мулоқот қилиш асосида тарғибот ишларини олиб бормоқда. Улар суғориладиган майдонларнинг ҳар бир контурига масъул этиб бириктирилиб, амалга оширилган ишлар натижалари ҳақида статистик маълумотларни ҳар куни республика штабига етказиб бермоқда.

Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришни ташкил этиш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича барча туманларда семинарлар ўтказилиб, Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, сув захираларидан мақсадли фойдаланишнинг барча чоралари кўрилмоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.