ўґзада гул кґринди

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Бозорбой БЕКМУРОДОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалигида ғўза ривожини тезлаштириш ва обиҳаётдан оқилона фойдаланиш тадбирларини самарали ўтказишга доир белгилаб берилган вазифаларга Сирдарё вилоятида ҳам алоҳида масъулият билан ёндашилмоқда.

Хусусан, вилоятда 1428 та культиватор кучидан тўла қувватда фойдаланилмоқда. Ғўза иккинчи марта гектарига 300 кг.дан минерал ўғитлар билан озиқлантирилди, бегона ўтлардан тозалаш, иккинчи бор суспензия сепиш, чуқур юмшатиш, гектарига 2000 донадан кам бўлмаган миқдорда олтинкўз, 500 донадан бракон, 2 граммдан трихограмма чиқариш ишлари сифатли адо этилди.

Суспензия сепишга 125 та отрядга бирлашган 472 та ОВХ тўла сафарбар этилди. Экин ривожини тезлаштириш, айрим ҳудудларда қолоқликка барҳам бериш, шунингдек, ғўзанинг ҳашаротлар ва касалликларга чидамлилигини ошириш мақсадида уни баргидан озиқлантиришга эътибор билан қаралаётир. Амалга оширилаётган бу тадбир экин ривожини тезлаштириш билан бирга ғўзанинг сувсизликка бардошини ошириб, обиҳаётни иқтисод қилишда ҳам юқори самаралар беради.

Шира, трипс, кўсак қурти, ўргимчакканага қарши биологик ва кимёвий ишлов ўтказилди. Мавжуд 56 та биолабораторияда ғўзага ишлов бериш учун трихограмма, бракон, олтинкўз биомаҳсулотлари захираси ҳозирланди.

Бундан ташқари, кўсак қурти капалаги зичлигини аниқлаш ва уларни тутиб олиш учун 33 минг 200 дона ферамон тутқичлар дала бошларига келтирилиб, ғўза майдонларига ўрнатиб чиқилди. Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Мирзабековнинг таъкидлашича, сув танқислигини юмшатиш, экинни суғоришда 65 фоиз оқар сув ва 35 фоиз зовур сувларини омихта қилиб оқизиш, суғоришни, энг аввало, чекка ҳудудлардаги майдонлардан бошлаб, ўртача нам етарли ерларга эгат оралатиб обиҳаёт бериш амалиёти бу йилги шароитда кенг қўлланилмоқда. Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан Сардоба сув омборининг қуриб битказилганлиги, ҳозирда бу ерда 895 миллион куб обиҳаёт захиралари яратилганлиги Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 7 та туманнинг 160 минг гектар экин майдонларида сув танқислигини ҳал этиш шарт­шароитини таъминлади. Парваришда кўзлаган мақсадга эришилаётгани олди ривождаги майдонларда ғўза гулга кирганида намоён бўлди. Хусусан, Боёвут туманидаги “Ҳакимов Ҳасан Умирқулович” фермер хўжалигида ғўза текис гулга кирди. Хўжаликда ҳозиргача ҳар туп ғўзада 2,3 тадан гул, 4­5 тадан шона ҳосил қилинган. Омилкорлар, энг аввало, майдонларда тўла кўчат яратиб, ишлов, озиқлантириш ва суспензия сепиш тадбирларини агротехник муддатларда бажараётганликлари самарасида ҳосилга ҳосил қўшилаётир. Энг асосийси, бу йилги шароит, об­ҳаво ноқулайлиги боис, ғўза майдонларида икки марта чуқур юмшатиш тадбирларининг ўтказилганлиги ғўза илдизидаги зангни барвақт йўқотиш, экин ривожини темир билан “қиздириб”, жадаллаштириш имконини берди.

Бундай гулга кирган ғўза майдонларини бошқа ҳудудларда ҳам кўриш мумкин. Вилоятда бор куч ва эътибор ғўза парваришини тезлаштиришга сафарбар этилмоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.