Сув оз, аммо тадбир кґп

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Гўзал АЛИМОВА, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги мутахассиси.

2018 йил 29 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сувдан тежаб, оқилона фойдаланиш юзасидан белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан муҳим чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Бу йил деҳқончилик мавсумида қишнинг мўътадил ва баҳор фаслининг қуруқ, салқин келгани қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда бир қатор муаммоларни юзага чиқармоқда. Хусусан, жойларда сув танқислиги кузатилиши мумкин. Унинг олдини олиш ва зарур ҳолларда оқибатларини юмшатиш учун обиҳаётдан оқилона фойдаланиб, ғўзадан кафолатли мўл ҳосил яратиш борасида қўшимча чора­тадбирлар белгилашни тақозо этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 апрелдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифа ва фаолияти йўналишлари белгилаб берилган.

Ҳозирда кузатилаётган сув танқислиги шароитида тизимнинг барча вакиллари деҳқонларга камарбаста бўлишга киришишди. Маълумотларга кўра, жорий йилда ўтган йилга нисбатан сув миқдори 15­20 фоиз кам бўлиши мумкин. Бундай ҳолат 2008 ва 2011 йилларда ҳам кузатилган эди. Бу мўл ҳосил етиштириш учун нафақат деҳқоннинг, балки сувчиларнинг ҳам масъулияти юқори эканлигини билдиради. Шунинг учун бугунги долзарб паллада сув хўжалиги меҳнаткашларининг фаоллиги ва фидойилиги янада муҳимдир.

Бу йилги деҳқончилик мавсумида кутилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, суғориладиган ерларни сув билан кафолатли таъминлаш борасида, аввало, ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича вазирлик мутахассислари томонидан тавсиялар ишлаб чиқилди. Деҳқон ва фермерлар билан учрашувлар, тадбирлар, кўргазмали семинарлар ўтказилмоқда.

Республика бўйича асосий сув тақсимлаш иншоотларида, таъминот оғир бўлган ҳамда ҳар бир сув истеъмолчилари уюшмалари ҳудудларида суғориш штаблари ташкил этилди. Уларда кечаю кундуз иш ташкил этилиши ва штаб аъзоларининг дам олишла­ ри учун шароит яратиб берилди, зарур жойларга дала вагонлари қўйилди.

Сув омборларидан обиҳаёт чиқариш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимликларининг аниқ ҳисоб­китобларига асосланган буюртманомалари бўйича амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда экин майдонларига коллектор­дренаж тармоқларидан қўшимча сув етказиб бериш учун республика бўйича 1000 дона кўчма дизель насос агрегатлари харид қилиниб, жойларга етказиб берилди. Шу билан бирга, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қўшимча насос агрегатлари харид қилиш ва керакли жойларга ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Суғориш ишлари мониторинги юритилишини таъминлаш ва назоратини олиб бориш учун тизимдаги ташкилотлардан масъ­ уллар бириктирилиб, суғориш ишларига амалий ёрдам берувчи махсус отрядлар тузилди. Сувдан белгиланган режа асосида фойдаланиш борасида сув истеъмолчилари ўртасида “навбатлаб суғориш” графиги ишлаб чиқилди.

Танқисликни юмшатишда сув йўлларининг равонлиги, гидротехник иншоотларнинг сифати, техник ускуналарнинг соз ва бенуқсон бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун тизимдаги ташкилотлар томонидан магистрал ва ички хўжалик суғориш тармоқлари тозалигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда мавсум давомида 15 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш, 37 минг гектарга яқин ерда кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғоришни ташкил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу мақсадда кўчма эгилувчан қувурларни фермер хўжаликларига “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси орқали лизинг асосида бошланғич 30 фоиз бўнак маблағларини тўлаган ҳолда етказиб бериш йўлга қўйилди. Шунингдек, “Жиззахпластмасса” акциядорлик жамиятига декларацияланган нархларда полиэтилен гранула ажратиб берилиб, қувур комплектлари таннархи пасайтирилди.

Сув танқислиги кузатилаётган бу йилги мавсумда истеъмолчиларнинг, айниқса, деҳқон ва фермерларнинг обиҳаётдан тежаб­тергаб, сувнинг ҳар қатрасини қадрлаб фойдаланиши, унинг беҳуда исроф бўлишига йўл қўймаслиги ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Ёз жазирамасида элнинг ризқ­рўзини яратаётган деҳқон аҳлининг экинлари фурсат кутиб ўтирмайди. Улар учун обиҳаёт зарур. Буни яхши билган сувчилар жамоаси мазкур долзарб масалага масъулият билан ёндашмоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.