Ўзгалар ҳаётига дахлдорлик масъулияти

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Бекзод АБДИСАТТОРОВ, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистранти.

Суғурта – бахтсиз тасодифлар, ҳаётимизда учраётган турли нохушликлар оқибатида кўрилган зарарларнинг ўрнини қоплаш орқали фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилувчи тармоқдир.

Мамлакатимизда фуқаролар томонидан бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол­мулкига етказилган зарарлар ўрни қопланишини кафолатлаш мақсадида мажбурий суғурта амалиётга татбиқ этиб борилмоқда.

Республикамизда 2015 йилдан бошлаб ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш амалиётга киритилган. Ушбу мажбурий суғурта тури ташувчи томонидан йўловчиларни ташиш чоғида уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол­мулкига етказилган зарарларнинг ўрни қопланишини таъминлайди.

Айни вақтда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизмини такомиллаштириш, барча йўловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари томонидан ушбу қонуннинг ижро этилиши устидан назоратни такомиллаштириш, шунингдек, мазкур соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш зарурати юзага келмоқда.

Ўтказилган назорат­таҳлиллар якунларига кўра, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатида республика бўйича йўловчиларни ташувчи лицензияланган автотранспорт воситалари 74025 тани ташкил этган. Уларнинг умумий сонидан атиги 30 фоизи суғурталанган. Ушбу кўрсаткич кўтарилаётган муаммонинг долзарблигини яна бир бор тасдиқламоқда.

Бизнинг фикримизча, ташувчиларга тегишли лицензия тақдим қилувчи давлат идоралари билан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолият олиб борувчи суғурта компаниялари ўртасида маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш ёки электрон базасини умумлаштириш, лицензия бериш тартибини қайта кўриб чиқиш, (чунки лицензия 6 ой муддатга берилса, суғурта полиси 1 йил муддатга берилади, натижада ташувчиларга турли ноқулайликлар туғдиради) ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш суғурта тури бўйича шерикчиликда ташкил қилинган суғурта пули ҳаво, темир йўл ва автотранспорт воситалари бўйича республика ҳудудлари кесимида ҳамда транспортлар кесимида ҳисоботларни олиб бориши лозим.

Ўйлаймизки, бу борада олиб борилаётган кенг кўламли фаолият суғурта ҳимоясининг ишончлилигини ошириш имконини беради, уларнинг юқори молиявий­иқтисодий барқарорлигини таъминлайди ва суғуртанинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги аҳамиятини оширади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.