Илмий ҳамкорлик кенгаймоқда

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Р. ЖУМАНИЁЗОВ

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Қозоқ-немис университети талабалари учун “Сув ресурсларидан фойдаланиш асослари: назария, амалиёт ва илмий тадқиқотлар интеграцияси” мавзуида ёзги ўқув курси ўтказилмоқда.

Шу йилнинг 20 июнига қадар давом этадиган мазкур ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Марказий Осиё минтақавий экология маркази ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигидаги “Сув, таълим ва ҳамкорлик” (“Smart Waters”) лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.

Анжуманда Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби мамлакатлар вакилларидан иборат Қозоқ­немис университети талабалари иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, USAID молиялаштираётган “Smart Waters” лойиҳаси Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистонда 2015 йилдан буён татбиқ этилмоқда. Мазкур лойиҳанинг мақсади сув ресурсларини барқарор бошқариш масалалари бўйича стратегик тавсиялар бериш, ўзаро ҳамкорликнинг профессионал тармоғини яратишни қўллаб­қувватлаш ҳамда салоҳиятини ошириш ва минтақавий мулоқотни ривожлантиришдан иборат.

Дастур бўйича 14 нафар талаба назарий, амалий, лаборатория ва мустақил машғулотларда қатнашмоқда. Шунингдек, улар ирригация ва мелиорация объектлари, сувни тежовчи технологиялар ўрнатилган жойларда сайёр машғулотлар ўташмоқда.

Қозоқ­немис университети ректори, доктор Маркус Кайзернинг таъкидлашича, мазкур тадбирни ташкил этиш ўзбекистонлик профессор ва ўқитувчиларнинг билим ва тажрибаси талабаларга ниҳоятда маъқул бўлмоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.