«Дамас»лар хизматга шай

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Ҳамиджон БУРҲОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари халқ таълими бўлимлари махсус таъмирлашэксплуатация хизмати учун 36 та “Дамас” русумли енгил автотранспорт воситаси ажратилди.

– Бундай махсус автомашиналарга тизимда чиндан ҳам эҳтиёж катта эди, – дейди вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Маъруфжон Турдиматов. – Эндиликда барча умумтаълим муассасалари бино ва иншоотларида юзага келган техник муаммолар махсус таъмирлаш­эксплуатация хизмати томонидан тезкор­ лик билан бартараф этилади.

Ҳозирги кунда Қувасой шаҳри ва Сўх тумани Халқ таълими бўлимлари 1 тадан, қолган шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларида 2 тадан ана шундай автоуловларда хизмат кўрсатилмоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.