«Elit Rieltor Savdo»

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Лицензия RR-0086

риэлторлик агентлиги бошлан²ич ба}оси бос³ичмабос³ич ошиб бориш тартибида ´тказиладиган очи³ аукцион савдоларга таклиф этади!

Аукцион савдосига Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг буйруқларига асосан қуйидаги объектлар қўйилмоқда:

1. Поп тумани ҳокимининг 27.03.2017 йилдаги 711­сонли қарори билан Поп тумани ҳокимлигининг захира фондидан “Ким ошди” савдоси орқали якка тартибда уй­жой қурилиши учун Поп тумани “Сирдарё” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 1к, 3к­дала контуридан ажратилган, ҳар бирининг сатҳи 0,04 га. дан бўлган, жами 90 дона (1­дан, 90­гача) ер участкаси.

Ҳар бир ер участкасининг бошланғич нархи – 478 800 (тўрт юз етмиш саккиз минг саккиз юз) сўм. Закалат пули миқдори – 200 000 (икки юз минг) сўм.

2. Янгиқўрғон тумани ҳокимининг 14.02.2017 йилдаги 184­сонли ҳамда 07.10.2017 йил 1179­сонли қарорлари билан Янгиқўрғон тумани ҳокимлигининг захира фондидан “Ким ошди” савдоси орқали якка тартибда уй­жой қурилиши учун Янгиқўрғон тумани “Пором” МФЙ, “Поромон Шохруҳ Мирзо” ММТП қишлоқ хўжалиги харитасининг 428­дала контуридан ажратилган, ҳар бирининг сатҳи 0,04 га.дан бўлган, жами 9 дона (22­24­, 31­, 33­37­) ҳамда “Боғистон” МФЙ, “Бирлашган Феруз Умид” агрофирмаси қишлоқ хўжалиги харитасининг 148­дала контуридан жами 32 дона (1­2, 5­6, 10­12, 14, 17­18, 21­42) ер участкаси.

Ҳар бир ер участкасининг бошланғич нархи – 189 000 (бир юз саксон тўққиз минг) сўм. Закалат пули миқдори – 100 000 (юз минг) сўм.

Очиқ аукцион савдолари 2018 йил 20 июль куни соат 14:00 да Наманган шаҳри Навоий кўчаси 10­уйда ўтказилади.

2018 йил 20 июль кунги очиқ аукцион савдоларида сотилмаган ёки талабгорлардан аризалар тушмаган тақдирда ер майдонларининг такрорий савдоси 2018 йил 31 июль, 10, 21 август кунлари соат 14:00 да юқорида кўрсатилган манзилда бўлиб ўтади.

Ушбу объектларнинг ер майдонлари билан боғлиқ – уларнинг сув билан таъминланганлиги, рельефи, табиий, санитария­экология, тарихий ва маданий мерос муҳофазаси, иссиқлик, газ, электр таъминоти, алоқа воситалари, транспорт коммуникациялари, канализация, шунингдек, ер участкасининг бошқа шартлари ҳақида қўшимча маълумотлар учун Наманган шаҳри Навоий кўчаси 10 уйга (Мўлжал: “Ўзагросуғурта” АЖнинг Наманган филиали биноси ёнида) мурожаат қилиш мумкин. Телефон: (0­369) 227­14­62.

Аукцион савдосида иштирок этиш истагидаги талабгорлардан аризаларни қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 18:00 да тўхтатилади (дам олиш кунларидан ташқари), яъни 2018 йил 20 июлдаги ким ошди савдоси учун 2018 йил 19 июль куни, 2018 йил 31 июлдаги ким ошди савдоси учун 2018 йил 30 июль куни, 2018 йил 10 августдаги ким ошди савдоси учун 2018 йил 9 август куни, 2018 йил 21 августдаги ким ошди савдоси учун 2018 йил 20 август кунлари тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун талабгорлар:

– “Elit Rieltor Savdo” МЧЖнинг ҳисобрақамига (“Ипотека­банк” Наманган филиали, МФО 00223, СТИР 302118546, ҳ/р 22604000104940071001) закалат пули тўлашлари;

– жисмоний шахслардан паспорт ва СТИР (ИНН) нусхаси;

– юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, низом нусхаси ва савдода қатнашувчи ишончли вакил учун тасдиқланган ишончнома тақдим этилиши сўралади.

Ахборот маслаҳат хизмати учун қўшимча тўловлар мавжуд.

Телефон (0­369) 227­20­23, факс (0­369) 227­14­62.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.