Ёнган хазон – барчага зиён

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Азиз УМУРЗАҚЗОВ, Миробод тумани ЁХБ катта инспектори, майор.

Ёз бошланмоқда. Бу даврда қуриган ўтлар, хашаклар кўпаяди. Уни тозалашдан эринган инсонлар ёқиб юборишни афзал кўришади. Аммо улар ёнганда атмосферага азон оксиди, углеводород, кул, ис гази каби заҳарли газлар тарқалади.

Юқорида таъкидлаб ўтилган заҳарли моддаларнинг ҳавога тарқалиши аллергик касалликларни қўзғатади, астма касаллиги билан оғриётган беморлар аҳволини ёмонлаштиради, ҳаттоки, сил ва саратон каби оғир касалликларни келтириб чиқаришга сабаб бўлади.

Ўт ва хашакнинг ёниши нафақат атроф­муҳитга салбий таъсир этади, балки кўплаб ёнғинларнинг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлади. Ёнғин бошқа жойларга – аҳоли яшаш ҳудудлари, таълим масканлари, далалардаги ҳосилга ҳам жиддий зарар етказиши мумкин.

Шу боис, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари жойларда бўлиб, кенг кўламли тарғибот ишлари олиб боришмоқда. Уларда маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотлар, муассасалар вакиллари иштирок этмоқда. Тадбирларда ёнғиннинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, корхона ва ташкилот, ўқув юртлари раҳбарлари зиммасидаги масъулият, ҳар бир фуқаронинг ўзи ва атрофдагилар хавфсизлигини сақлашдаги бурчи ҳақида сўз юритиляпти.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.