Сув тақчиллиги баҳона бўла олмайди

Ғузор туманидаги “Оғабек Акмал ўғли” фермер хўжалигида “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги” мавзуида амалий семинар ўтказилди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Ҳусан ТЕМИРОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Унда Президентимиз раислигида 2018 йил 29 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ғалла ўрим-йиғими, ғўзадан мўл ҳосил тўплаш, такрорий экинлар етиштириш ва сувдан тежаб, оқилона фойдаланиш юзасидан белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш, мамлакатимизда эълон қилинган “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги” доирасида амалга ошириладиган вазифалар хусусида фикр алмашилди.

Таъкидландики, бугунги шароит қишлоқ хўжалигида, энг аввало, оқилона ва тажрибага таяниб иш юритмоқни талаб этмоқда. Хусусан, фермер ва деҳқонлар жорий йилги экин мавсумида ўзига қанча миқдорда сув кераклигини тахминан билиши, кутилаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда қайси экинларни экиш, қачон ва қай тарзда суғориш режасини аниқ белгилаб олиши ниҳоятда муҳимдир. Чунки соҳада тўғри тадбирлар кўрилса, исрофгарчиликка йўл қўйилмаса, сувдан фойдаланишда тежамкор технологиялар қўлланилса, кўзланган натижалар самарадорлиги янада ортади.

Шунингдек, ғўза қатор ораларига ишловни сифатли ўтказиш, культиваторлардан самарали фойдаланиш, тупроқни чуқур юмшатиш, майда чопиқ қилиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш ва назорат қилиш ишларига ўта масъулият билан ёндашиш муҳимлиги таъкидланди. Иштирокчиларга керакли тавсия, йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.