Сурхондарё сув қурилиш инвест давлат унитар корхонаси қуйидаги объектлар қурилиши бўйича пудратчи ташкилотни танлаш юзасидан очиқ танлов савдолари ўтказилишини эълон қилади:

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Термиз туманидаги “Ат-Термизий” маҳалласини ободонлаштириш учун насос станцияси ва лотокли суғориш тармоқларини қуриш. (қурилиш қийматини қайта ҳисоблаш) Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга – 3 657 533 455 сўм, қўшилган қиймат солиғисиз – 3 047 944 545 сўм, қурилиш муддати – 225 кун.

Шеробод туманидаги “Исо Ат-Термизий” мақбара мажмуаси ҳудудини ободонлаштириш учун канал ва тиндиргич мосламаси қурилиши. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга – 1 198 791 296 сўм, қўшилган қиймат солиғисиз – 998 992 747 сўм, қурилиш муддати – 150 кун.

Шеробод туманидаги Пошхурт ботиқлигида томчилаб суғориш учун иншоотлар мажмуаси қурилиши. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга – 10 427 853 016 сўм, қўшилган қиймат солиғисиз – 8 689 877 513 сўм, қурилиш муддати – 210 кун.

Шеробод туманида, ШММК каналининг “Шеробод” дарёси билан кесишуви ПК 420+00 қисмдаги катастрофик ташламани реконструкция қилиш. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга – 321 407 950 сўм, қўшилган қиймат солиғисиз – 267 839 958 сўм, қурилиш муддати – 90 кун.

Бойсун туманидаги “Эгриариқ” каналининг ПК 40+00 қисмидаги акведукни реконструкция қилиш. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга – 759 727 434 сўм, қўшилган қиймат солиғисиз – 633 106 195 сўм, қурилиш муддати – 180 кун.

Шўрчи туманидаги “Қумқўргон, каналининг ПК 210+40 қисмидаги ГТИ (сув ташлама)ни “Элбаёнсой” дан келадиган сел сувларидан ҳимоя қилиш. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга – 1 527 918 657 сўм, қўшилган қиймат солиғисиз –1 273 265 547 сўм, қурилиш муддати – 120 кун.

Ангор туманидаги “Занг” каналини ПК 522+00 қисмидаги катастрофик ташламани “Қорасув” дарёсидан келадиган сел сувларидан ҳимоя қилиш. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга – 363 345 841 сўм, қўшилган қиймат солиғисиз – 302 788 201 сўм, қурилиш муддати – 180 кун.

Объектнинг қурилиш ишларини молиялаштириш – Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ангор туманида, узунлиги 163,477 км. бўлган хўжаликлараро “Ангор” ва “МС” коллекторлар мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз – 2 234 841 637 сўм, қурилиш муддати – 365 кун.

Бойсун ва Денов туманларида, узунлиги 159,873 км. бўлган хўжаликлараро К-1, К-63, Қорасув, Марказий коллекторлар мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз – 2 047 159 349 сўм, қурилиш муддати – 365 кун.

“Жарқўрғон туманида, “Минор-Магистрал”, “Оққўрғон-1”, “Аҳмадкўл” ва “ВС-1” коллекторлари мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз – 1 714 151 356 сўм, қурилиш муддати – 365 кун.

Қизириқ туманида, (Бандихон массиви) хўжаликлараро К-1Б ва К-4Б коллекторлар мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз – 2 953 959 892 сўм, қурилиш муддати – 365 кун.

Қизириқ туманида, узунлиги 229,001 км. бўлган хўжаликлараро К-3, К-4, К-5 коллекторлар мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз – 4 437 308 307 сўм, қурилиш муддати – 450 кун.

Музработ туманида, узунлиги 188,628 км. бўлган хўжаликлараро К-1, К-6, К-12, ЖК-1 коллекторлар мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз – 4 076 072 555 сўм, қурилиш муддати – 450 кун.

Термиз туманида, “ГВК” ва “С-1-3” коллекторлар мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз – 4 184 410 152 сўм, қурилиш муддати – 450 кун.

Шеробод туманида, узунлиги 169,800 км. бўлган хўжаликлараро К-3, К-2-7, К-11-11 коллекторлар мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз – 2 984 929 543 сўм, қурилиш муддати – 450 кун.

Олтинсой ва Шўрчи туманларидаги “Элбаёнсой” ва “Қармаксой” хўжаликлараро коллекторлар мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз – 2 660 449 876 сўм, қурилиш муддати – 390 кун.

Объектнинг қурилиш ишларини молиялаштириш – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ерларнинг мелиоратив аҳволини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Буюртмачи: Сурхондарё сув қурилиш инвест давлат унитар корхонаси.

Манзили: Термиз шаҳри Малик Қаҳҳор кўчаси 19-уй. Тел. 223-34-41, 221-73-29 факс.

Танлов савдолари офёрталар баҳоланиб кўрсаткичлар тенг бўлганда устунлик кичик бизнес субъектларига берилади.

Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорлар қуйидаги шартларга: танлов савдолари предметининг 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномасига, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурсларига ва мутахассисларнинг мавжудлигига, етарли касбий ва техникавий малака, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик – муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга, тажрибали ва ишончли бўлишлари шарт.

Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари ва фирмалари иштирок этганда, уларнинг танлов таклифлари баҳоланганда мамлакатимиз пудратчилари учун қуйидаги нарх преференциялари кўзда тутилади: танлов иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш жараёнида танлов таклифларида четдан ишлар (хизматлар) киритилиши кўзда тутилганда ва бунда импорт қилувчилар қонунга мувофиқ қўшимча қиймат солиғидан озод этилган бўлса, таклиф қўшимча қиймат солиғи суммасига қўшиб ҳисоблаган ҳолда баҳоланади.

Савдода қатнашиш ва танлов ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш Сурхондарё вилояти ҳудудий консалтинг марказига қуйидаги манзил бўйича мурожаат этиш мумкин: Термиз шаҳри Тараққиёт кўчаси 42- уй, Телефон/Факс: (376) 223-44-73, 223-44-78 ф.

Бир тўплам танлов ҳужжатларининг нархи объектнинг қийматига қараб: - 200 000 сўмдан 250 000 сўмгача.

Таклифлар (оферталар) савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати оферталар очилиши куни ва соати.

Ушбу объектларнинг танлов савдоларини ўтказиш бўйича Давлат харидлари тўғрисида махсус ахборот порталига 2018 йил 22-июнь куни жойлаштирилган бўлиб, ушбу объектларнинг танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон махсус порталга жойлаштирилган кундан бошлаб 15 кундан кейин, қуйидаги манзилда Термиз шаҳар Тараққиёт кўчаси 42уйда ўтказилади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.