Пахта }осилининг иітисодий кафолати

суғурта тизими хизматлари айни масалани ҳам назарда тутади

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Маълумки, аграр соҳа ривожи мамлакатимиз аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, саноат тармоқларига зарур хомашёларни етказиб беришда муҳим омил саналади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнида ҳосилни турли талафот, касаллик ва зараркунандалардан асраш, нест-нобуд қилмасдан, ўз вақтида йиғиб-териб олиш тармоқ иқтисодий кўрсаткичлари барқарор ўсишини таъминлайди.

Бироқ, истайсизми, йўқми, ҳар доим ҳам кутилган натижага эришиш осон кечмайди. Хусусан, аграр тизимда фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолияти самарадорлигига об­ҳавонинг кескин ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар, табиий офатлар натижасида етказилган зарар бевосита таъсир этади. Бу борада эса ҳосил суғуртаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни турли қалтисликлардан ҳимояловчи муҳим омиллар сирасига киради.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурта қилиш борасида “Ўзагро- суғурта” акциядорлик жамияти томонидан бир қатор чора­тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жамиятимиз аҳоли, фермер хўжаликлари ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларга ишлаб чиқарувчилар билан бевосита ҳамкорлик қилиб, уларга қирқдан ортиқ суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, қишлоқ хўжалик субъектларининг бўлғуси пахта экинидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини суғурталаш тури бўйича биргина ўтган 2017 йилнинг ўзида 27 минг 331 та шартнома тузи- либ, 73,3 миллиард сўм миқдорида суғурта товонлари тўлаб берилди.

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида акциядорлик жамиятимиз томонидан бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиб, кўрсатилаётган суғурта хизматлари қамрови ҳамда шу орқали мижозлари сафини кенгайтириш, яъни республикамиз бўйича 47 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари пахта етиштириш билан шуғулланаётган бўлса, уларнинг қамров доирасини камида 80 фоизга етказиш назарда тутилган. Шу мақсадда бугунги кунда 44 мингдан ортиқ фермер хўжа- ликлари билан шартномалар тузиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, амалдаги суғурталаш шартлари соддалаштирилиб, фермер хўжаликлари учун зарур қулайликларни яратишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Шу кунгача ҳар бир таваккалчилик бўйича алоҳида таваккалчилар тарифлари белгиланган бўлса, ҳозирда барча таваккалчиликлар бўйича ягона суғурталаш жорий қилинди. Шартномаларни имзолаш жараёнида керак бўладиган ҳужжатлар тизими ҳам соддалаштирилиб, суғурта товонини аниқлаш борасидаги мезон тақдим этилди. Эътиборлиси, жойларда экинлар ҳолатини ўрганиш учун агрономлар билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Улар кўмагида экинларнинг суғурта шартномаси тузишдан олдинги ҳолати ва суғурта тузгандан кейинги ҳолатлари мониторинги олиб борилмоқда. Албатта, мазкур йўналишдаги ишларни амалга оширишдан мақсад қишлоқ хўжалиги субъектларининг иқтисодий барқарорлигини, соҳа вакиллари меҳнати самарасини кафолатлашдан иборат.

“Ўзагросуғурта” акциядорлик

жамияти Ахборот хизмати

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.