¥еч нарса эътибордан четда эмас

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Наргиза АБДУЛЛАЕВА, Сергели тумани ЁХБ кичик инспектори, сафдор.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати мутасаддилари томонидан “Обод маҳалла” дастурига киритилган Сергели тумани ҳудудидаги Дарё бўйи, Нулуфар, Ўзгариш, Хонобод, Қипчоқ, Чоштепа, Учрашувлар ва Олтин водий маҳаллаларида ёнғин хавфсизлиги ҳолати бўйича кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбирда асосан аҳоли турар жойларида, уйларнинг том қисмидаги ёғоч конструкцияларга ёниш хусусиятини камайтирувчи махсус кимёвий суюқлик билан ишлов берилгани, қолаверса, қўлбола электр сақлагичлардан фойдаланмасликка, электр қурилмаларининг махсус қоидалар асосида ўрнатилганлигига катта эътибор қаратилаётир.

Уйларнинг кириш йўлаги ва хонадонларнинг газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолатлари кўздан кечирилмоқда. Кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаги, зинапоялар тагида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган жойлар ҳамда чиқиш йўлагидаги мебель жиҳозлари, бошқа турдаги ёнувчи маҳсулотларни сақлаш ҳолатлари аниқланмоқда. Шунингдек, уйлар атрофининг ўзбошимчалик билан ўраб олинмаслиги, фавқулодда ҳолатларда махсус автомобиллар ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи қурилмалар, ўрнатилган сунъий тўсиқларга ҳам эътибор қаратиляпти.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.