ОДАМЛАРНИ РОЗИ ЈИЛИШ – БОШ МАЈСАДИМИЗ

Шу маісадга эриша олаяпмизми?

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Ўзбекистонда амалга оширилаётган халқчил ислоҳотлар яхши самара бермоқда. Ўтган икки йил давомида халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, ҳар бир оиланинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган бу каби эзгу ислоҳотлардан асл мақсад аён: одамларни рози қилиш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш.

Бу борадаги ишларни санаб адоғига етиш мушкул. Улардан бири “Обод қишлоқ” дастури асосида мамлакатимиз миқёсида кенг кўламда амалга оширилаётган ободонлик ҳаракатидир. Дастлаб Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги Манас қишлоғини обод қилган, одамлар кўнглини кўтариб, фаровон ҳаётда яшаш завқини қўр олдирган мазкур дастур бугун энг чекка қишлоқларимизни ҳам қамраб олган. Қувонарлиси, одамларимизнинг ўзи бу каби хайрли ва ободлик ишларига катта ҳавас билан ёндашиб, эзгу тадбирларга хайрихоҳ, елкадош бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва қўллаб­қувватлови билан “Обод маҳал- ла” дастури ҳам ҳаётга татбиқ этилди. Бу дастур асосида маҳаллалар мутлақо янги қиёфа касб этиб, аҳоли турмушини янада яхшилаш, жумладан, фарзандларни тўкис вояга етказиш, саломатликни мустаҳкамлаш, бандликни таъминлаш, хонадонларни обод қилиш, турли ижтимоий, маиший хизмат кўрсатиш объектларини бунёд этиш, бир сўз билан айтганда, яхши ва мақсадли яшаш учун барча шароитни яратиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳар тўкисда бир айб, деганларидек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида амалга оширилиши белгиланган вазифалар ижросида баъзан сусткашлик, эътиборсизлик ва сансалорлик манзараси ҳам кўзга ташланиб қолмоқда.

Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида бўлганида бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, оилаларни мустаҳкамлаш, аҳолини иш билан таъминлаш, тўй­ҳашамлар, оилавий тадбирлар ва маъракаларни исрофгарчиликсиз, ихчам қилиб ўтказиш каби бир қатор муҳим масалалар бўйича туман мутасадди раҳбарларига, маҳалла раисларига тавсиялар берди.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирлари Олмазор туманидаги маҳалла раислари билан бу ердаги мавжуд муаммолар, ечимини кутаётган масалалар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.