«Оі ажал» домига илинманг

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Пойтахтимизда Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан ҳамда гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги доирасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлилий маркази мутасаддилари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирда 1,6 тоннадан зиёд гиёҳвандлик моддаси ёқиб юборилди.

– Бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон миқёсида “оқ ажал”нинг домига илинаётганлар сони ортиб бораётгани, уларнинг аксарияти ёшлар эканлиги жуда ачинарли ҳолатдир, – дейди Бангладеш Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Масуд Маннан. – Наркотик воситалар контрабандаси ва ноқонуний савдосига қарши кураш ҳамда унинг салбий оқибатларини олдини олиш ва бартараф этиш учун дунё мамлакатлари бирлашиб, аниқ мақсадлар сари ҳаракатланиши зарур.

Айтиш жоизки, мамлакатимиз ҳудудига гиёҳванд моддалар асосан Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари орқали олиб ўтилади. Амударё орқали Сурхондарё вилоятига, жанубий­шарқдан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига ҳамда шимолий­шарқдан эса Фарғона водийси ва Тошкент вилоятига олиб киришга уриниш ҳолатлари мавжуд. Мисол қилиб айтганда, 2017 йил 27 февраль куни Сурхондарё вилоятида жами 1,2 килограмм героин гиёҳвандлик воситасини сотиш билан шуғулланаётган маҳаллий фуқаро қўлга олинди.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва аниқлаш бўйича республикада аниқ йўналтирилган комплекс чоратадбирлар амалга оширилаётир. Юртимизда мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларининг профессионал кўникмаларини ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, халқаро лойиҳалар доирасида ўтказилган семинар­тренинг ва ўқув­амалий машғулотларда 700 нафарга яқин соҳа ходими иштирок этди.

Дилором КОМИЛЖОНОВА

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.