Бґладиган бола бошидан

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси Сардор Сайдуллаевга нисбатан шу иборани келтириш ўринли. Яқинда ёш қаҳрамонимиз ташкил этган тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Самарқанд Ёшлар маркази биносида жойлашган тикув цехи эшигига “Якка тартибдаги тадбиркор Сардор Сайдуллаевнинг гул босилган газламалар ва чокли буюмлар ишлаб чиқариш цехи”, деб ёзилган.

Эндигина 18 ёшни қоралаган тадбиркор Пастдарғом политехника касб-ҳунар коллежининг 3-босқичида ўқийди. Сар- дор тадбиркорлик бобида тенгдошларидан анча ўзиб кетди. Беш нафар ишчи ва саккиз нафар ёш шогирд қиз тикув цехини юритишаркан.

– Юртимизда тадбиркорликка, айниқса, ёшлар тадбиркорлигига қаратилаётган эътибор фаолиятимни йўлга қўйишда бош омил бўлди, – дейди Сардор. – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, ҳокимликнинг амалий ёрдами катта бўлди. Яқинда Самарқанд шаҳрида ташкил этилган кўргазмада қатнашдим. Унда “Jack” брендига тегишли чок уриб, мустаҳкам тўқийдиган ҳамда гул ва безакларни матога туширадиган 2 та тикув машинасини “Халқ банки” туман филиалининг имтиёзли кредити эвазига олдим. Мато ва газламаларни Тошкент вилоятидан олиб келяпман. Хомашёни бозор, турли корхоналарга сотишга ҳаракат қиляпмиз.

Ёш тадбиркорнинг режалари катта. Сардор йил охиригача иккинчи бизне- сини бошлаш, яъни қандолатчилик билан ҳам шуғулланишни ният қилган. 2021 йилга бориб эса тикув цехини кенгайтириб 100 кишини иш билан таъминлаш энг катта мақсадидир. Ҳозирда тикув машиналари олтита. Насиба Тўхтаева, Шаҳноза Қаҳҳорова сингари моҳир тикувчилар ёш тадбиркорга елкадош.

Сардор Сайдуллаев каби интилувчан ёшларнинг кўпайиши иқтисодиётимиз юксалишига ўзига хос ҳисса бўлиб қўшилади. Нуриддин БОЛИЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.