кутиб яшаши керакми?

Одамлар «Обод қишлоқ» дастурини

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Шовот туманининг Ижтимоият маҳалласида 2711 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла ҳудудида 120 ўринга мўжалланган биргина умумий ўрта таълим мактаби жойлашган бўлиб, унда ўқувчилар сони кўплигидан сифатли таълим олиш имкони йўқ. Ўзи маҳаллада шу мактабдан бошқа ижтимоий соҳа объектлари йўқ ҳисоби.

Ҳудуд аҳолиси суюлтирилган газ тўлдирилган баллонлардан фойдаланишади. Маҳалла оқсоқоли Баҳодир Ибодуллаевнинг айтишича, маҳаллада газ баллони тарқатиш ишлари ҳам қониқарли эмас. Аҳоли ҳали март ойида топширган газ баллонларини ололмай сарсон юрибди. Туман газ идораси мутасаддилари эса аҳолига газ баллонларини етказиб беришни пайсалга солишмоқда.

Ички йўллар ҳам талабга жавоб бермайди. Ўйдим-чуқур йўллардан юриш транспортлар учун қийинчилик туғдирмоқда. Буёғини сўрасангиз, тоза ичимлик суви ҳам бу ҳудудда энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб турибди.

Қишлоқ одамлари билан гаплашсангиз, уларнинг қишлоғининг “Обод қишлоқ” дастурига тушиши-ю, шундагина муаммолари ечим топишидан умидвор эканлигини сезасиз.

Қишлоққа йўлингиз тушса, салкам бир гектарлик спорт майдончасини кўрасиз ва бу ердан бефарқ ўтиб кета олмайсиз. Бир пайтлар катта-катта мусобақалар ўтказилган, байрам сайиллари ташкил этилган ушбу спорт масканини бугун янтоқ қоплаган... Кўриб ичингиз ачийди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусанбой Отамуродовнинг таъкидлашича, ушбу ўйингоҳ туман ҳокимлиги балансида эмиш.

Ушбу ҳудудга туман ҳокими сектор раҳбари бўлиб, қишлоқ маданият маркази биносида штаби ҳам жойлашган экан. Шундай экан, ҳоким бувани қишлоқ аҳлининг ҳолидан хабар олмаган ёки бу йўллардан ўтмаган дейиш ноўрин.

Хўш, унда нега янтоқзорга айланиб, қаровсиз ётган, пештоқига катта қилиб “Дўстлик” ўйингоҳи, деб ёзилган спорт майдончасини кўрмаган? Ёки худди шу манзилдан ўтаётганида ушбу манзарага терс қараб ўтдимикан?...

Болтабой МАТҚУРБОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.