Сувдан самарали фойдаланилмоіда

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ФЕРМЕРЛАРИ ОБИҐАЁТДАН ОЈИЛОНА ФОЙДАЛАНИБ, ЈАРИЙБ 83 МИНГ ГЕКТАР МАЙДОНДА ПАРВАРИШЛАНАЁТГАН ў¤ЗАДАН М¤Л ҐОСИЛ ОЛИШНИ М¤ЛЖАЛЛАМОЈДА.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Муқимбой ИСМОИЛОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Ғўза парвариши, сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш бўйича туманлардаги ҳолат сарҳисоб қилиниб, тўртта сектор раҳбари, биолаборатория ходимлари, сувчи ва механизаторлар, фермер хўжалиги раҳбарлари олдида турган энг долзарб вазифалар белгиланган. “Ҳосилга ҳосил қўшиш долзарб икки ойлиги” доирасидаги чора-тадбирлар ёзги суғориш мавсумида сув ресурсларидан самарали фойдаланишда муҳим омил бўлаётир.

Қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислиги оқибатларини юмшатиш, ҳосилга ҳосил қўшиш борасидаги ишларни амалга ошириш бўйича вилоят штаби ташкил этилган. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, мутахассислар, тажрибали деҳқонлардан иборат жамоатчилик назорати гуруҳи фаолият юритмоқда.

– Аграр соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор бу йилги сув танқислигини бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Анорбой Эшматов. – Ирригация тизимларида таъмирлаш, янги лотоклар олиш, айниқса, суғоришда эгилувчан қувурлардан фойдаланишга маблағ ажратилиши деҳқонларимизга катта кўмак бўлаётир. Ушбу амалий ёрдамлар қийинчиликларни енгиб, мўлжалдаги ҳосилни етиштиришга имкон яратади. Жойларда навбатлаб суғоришнинг аниқ жадвали асосида иш юритилаётгани, “шарбат” усулида тунги суғоришнинг йўлга қўйилгани обиҳаёт исрофгарчилигининг олдини олиш ва экиннинг бир текис ривожланишига хизмат қилаётир. Гуруҳ аъзолари ҳудудларда фермерлар ва томорқа ер эгаларига сув ресурсларидан тежаб фойдаланиш юзасидан самарали тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, арнасойлик миришкор деҳқонлар бу йил 9 минг гектардан ошиқ майдонга чигит қадаб, пахтадан юқори ҳосил етиштиришга интилишмоқда. Бунинг учун мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилаётир. Туманда ҳар бир фермер ва ҳудудлар кесимида ишни тўғри ташкил этиш, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, озиқлантириш, суспензия қилиш, зараркунандаларга қарши курашиш, кимёвий ва биологик ишловларни ўтказиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқилган.

– Кечаси суғориш сув сарфини камайтиради, ғўзанинг сувга қонишини таъминлайди, – дейди туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ином Шакаров. – Қолаверса, биологик сти- муляторлар билан қўшимча озиқлантириш тадбирларининг тунда амалга оширилиши юқори ҳосилдорлик гаровидир. Механизатор ва сувчиларга кечки овқат ҳамда ярим тунда енгил тамадди ташкил этилиб, агротехник тадбирларнинг қуёш ботгандан сўнг бажарилишига эришаяпмиз. Ҳозирда 40 та “ОВХ­600” техникаси ғўзани суспензия усулида озиқлантиришга йўналтирилган. Мавжуд техникаларни отрядларга бирлаштириб ишлатяпмиз, бу эса пахта майдонларини тўлиқ қамраб олиш имконини бермоқда. Шунингдек, туманимиз далаларида фаолият кўрсатаётган 1 минг 840 нафар сувчи барча зарур анжомлар билан таъминланган.

– Барча секторларда кузатилаётган сув танқислиги ва унинг олдини олиш, ғўза парваришида олиб борилаётган агротехник тадбирлар келгусида қандай самара бериши бўйича ташкилий, зарурий чора­тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди Арнасой тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Акрам Мисиров. – Ички ишлар ходимлари секторларда жамоат тартибини сақлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, агротехник тадбирларнинг бажарилишида ташкилотчи ва назоратчи вазифасини ўтамоқда. Яъни, кимёвий ўғит ва воси- талар, ёнилғи­мойлаш маҳсулотлари, эҳтиёт қисмларнинг далаларга етказиб берилишида узилишларга йўл қўймаслик чоралари кўрилаётир. Шунингдек, сектор раҳбарлари томонидан илғор механизатор ва сувчилар рағбатлантирилмоқда, иш ҳақларининг ўз вақтида берилиши назорат қилиняпти. Тумандаги 16 та сув истеъмолчилар уюшмасининг барчасида “Механизаторлар уйлари” мавжуд.

Яна бир маълумот: кечаси ишлаётган техникаларга 4 та ёнилғи ташиш машинаси бириктирилган. Яна шунча техник хизмат кўрсатиш бригадаси ҳамда иккита пайвандловчилар гуруҳи фаолият кўрсатяпти. Ғўза ҳолатидан келиб чиқиб иккинчи ва учинчи сув берилмоқда. Ер тобга келиши билан пешма­пеш культивация қилинаётир. Касаллик ва зараркунандаларга олтинкўз, трихограмма каби ҳашаротлар ҳамда феррамон тутқич, шарбатли қопқонлардан фойдаланилган ҳолда курашиляпти. Шунингдек, экинларга “Энтожен” ва “Сажен” препаратлари берилиб, ғўза ғовлашининг олди олинмоқда. Қисқаси, арнасойлик пахтакорлар 21 минг 400 тонналик “оқ олтин” хирмонини яратиш йўлида астойдил бел боғлаганлар.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.