Бугунидан рози, эртанги кунига ишончи бор

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Дилором КОМИЛЖОНОВА

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Обод хонадон – юрт кўрки” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Марказий ижро этувчи аппарати ходимлари, федерациянинг Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмаси, туман (шаҳар) жамиятлари раислари, ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш йўлида жойларда амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашиш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган шахсларни ижтимоий қўллаб­қувватлаш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Обод хонадон – юрт кўрки” лойиҳаси ташкил этилди. Лойиҳа доирасида юртимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган фуқаролар билан ўтказилган мулоқот ва сайёр чиқишлар орқали уларнинг муаммолари ўрганилди ҳамда эҳтиёжманд 12 та хонадон танлаб олинди. Федерация маблағлари ва ҳомий ташкилотлар ҳисобидан ушбу фуқароларнинг уйларини юртимизнинг обод хонадонларига айлантириш лойиҳанинг бош мақсади қилиб белгиланди.

Мазкур лойиҳанинг яна бир муҳим вазифаларидан бири аҳолини ижтимоий қўллаб­қувватлаш орқали уларни фаоллик сари етаклаш, боқимандалик кайфиятидан чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун зарур шарт­шароитларни яратишга кўмаклашишдан иборат.

Айтиш жоизки, мазкур хайрли ишлар кўплаб инсонларнинг қувончига сабаб бўлмоқда. Уларнинг кўзларидаги қувонч, бугунги кундан рози бўлиб, эртанги кунга ишончи ортгани лойиҳа муваффақиятли амалга оширилганидан далолат бераётир.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.